Клуб янгиликлари

Рақибимиз - "Брондбю"

Клуб янгиликлари

Эртага "Пахтакор" БАА йиғини доирасида биринчи ўртоқлик ўйинини Даниянинг "Брондбю" жамоасига қарши ўтказади.

Копенгаген шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб 1964 йил ташкил этилган ва Даниянинг энг машҳур жамоаларидан бири саналади. "Брондбю" ҳозиргача Дания чемпионатида 10 марта ва Дания Кубогида 7 бор ғалаба қозонган. Дания Лигаси Кубогида 2, Суперкубогида 4 марта эришилган муваффақиятларга эга. Чемпионлар лигасида 1987 йил чорак финалга, УЕФА Кубогида 1991 йил ярим финалга етиб борган. Ушбу жамоа Дания футболига кўплаб юлдузларни етиштириб берган. Микаэль Лаудруп, Петер Шмейхель, Эббе Санд, Брайан Лаудруп каби машҳур ўйинчилар айнан ушбу клубда фаолият олиб боришган.

Жамоани 2016 йилдан бери германиялик мутахассис Александр Цорнигер бошқариб келмоқда. Жорий мавсумда "Брондбю" чемпионатда 20 ўйиндан кейин 30 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.

"Пахтакор" ва "Брондбю" жамоалари ўртасидаги баҳс 28 январь, душанба куни БААдаги "Жебел Али" маркази майдонида Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.