Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида "Сурхон" мағлуб этилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик чоғида биринчи назорат баҳсида майдонга тушди.

"Сурхон"га қарши "Жар" стадионида ўтказилган беллашувда Шота Арвеладзе икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. "Шерлар"нинг тўлиқ устунлиги остида кечган ўйинда Чераннинг биринчи бўлимда киритган тўпи кичик ҳисобда ғалаба келтирди. Кўплаб вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади. Сергеев ва Симичнинг зарбалари ноаниқ чиққан бўлса, Аҳмедов бир мартадан устун ва тўсинни нишонга олди.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 1:0 (1:0)
"Пахтакор" (1-бўлим): Исоқов, Комилов, Симич, Аъзамов, Салимов, Собирхўжаев, Раҳматуллаев, Абдураҳмонов, Черан, Гонсалвеш, Сергеев
"Пахтакор" (2-бўлим): Исоқов, Козак, Асқаров, Абдураҳмонов, Синдаров, Аҳмедов, Аҳмадов, Иминов, Собиржонов, Маҳмудҳожиев, Сидоров.
Гол: Черан, 37 - 1:0.