Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилди

Клуб янгиликлари

"Шерлар"нинг янги мавсумга тайёргарлик режасида кичик ўзгариш содир бўлди.

Машғулотларни айни кунларда "Жар" стадионида давом эттираётган "Пахтакор" 12 январь куни назорат учрашувини "Сурхон"га қарши ушбу стадионда ўтказади. Туркияда ўтказилиши мўлжалланган хориж йиғини эса кўплаб футболчиларнинг терма жамоа сафида эканлиги сабаб бекор қилинди. БАА йиғини муддати эса ўзгартирилди. Дубайга 25 январь куни жўнаб кетилади ва у ерда машғулотлар 6 февралгача давом эттирилади.