Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайди

Клуб янгиликлари

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.

Тошкент вақти билан соат 18:30да терма жамоамиз Уммонга қарши ўйин билан БААда ўтказилаётган Осиё Кубогида ўз иштирокини бошлайди. Гуруҳ босқичида Туркманистон ва Япония терма жамоалари билан беллашувлар бўлиб ўтади. Мусобақада "Пахтакор"дан Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев ва Жалолиддин Машарипов миллий термамиз шарафини ҳимоя қилишади. "Пахтакор" футбол клуби Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилайди ва юртимизга муносиб натижа билан қайтишларини тилаб қолади.