Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги йил билан табриклайди!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби барчангизни янги йил байрами билан муборакбод этади.

"Пахтакор" ФК кириб келаётган янги 2019 йил билан табриклайди. Ортда қолаётган йил Ватанимиз Ўзбекистон учун турли соҳаларда ривожланиш йилига айланди. Тинчлик, хотиржам ҳаёт биз билан ҳамнафас бўлди. Турли соҳаларда ўсиш кузатилди.

Биз 2019 йилда ҳам жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик, мусаффо осмон кузатилишини Яратгандан сўраб қоламиз. Барча соҳада ўсиш ва тараққиёт кузатилсин. Ҳар бир оилада аҳиллик, бахт ва соғ-омонлик кузатилсин. Ҳаммамиз юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишда давом этайлик, ёшларга ғамхўрлик, кексаларга меҳрибонлик кўрсатайлик. Жаҳонда тинчлик, бахтли ҳаёт кузатилишини тилаб қоламиз.

Янги йил барчага омад келтирсин! Янги 2019 йилингиз билан, қадрли дўстлар!