Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз ярим финалда ютқазди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" футзал жамоаси Ўзбекистон Кубоги ярим финалида мағлубиятга учради.

Ярим финалда АГМК билан майдонга тушган жамоамиз биринчи бўлиб ҳисобни очди. Чориев белгиланган дабл пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда жамоамизда орадаги фарқни ошириш учун кўплаб имкониятлар юзага келди, бироқ уларни самарали якунлаш насиб этмади. Рақибдан Шарипов икки тўп киритиб, АГМКнинг ғалабасини таъминлади.

“Пахтакор” –  АГМК – 1:2
Голлар: Даврон Чориев (17) – Жамолиддин Шарипов (32, 35).
Четлатишлар: Темур Садиров (33) – Жавлон Аноров (26).