Клуб янгиликлари

Йил рамзий жамоасидан Сайфиев ва Безерра ўрин олди

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 2018 йилги рамзий жамоасидан "Пахтакор"нинг икки нафар футболчиси жой олди.

Ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев ва ҳужумчи Тиаго Безерра Суперлиганинг рамзий жамоаси аъзолари сафига киритилди. Сайфиев мавсум давомида 5 гол уриб, энг сермаҳсул ҳимоячилардан бирига айланди. Безерра эса 17 голи билан Суперлига тўпурари ва Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига айланиш қаторида рамзий жамоадан ўрин эгаллади.