Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов - йилнинг энг яхши дарвозабони!

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" дарвозабони йилнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида "Шерлар" посбони Элдор Суюнов энг яхши дарвозабон номинациясида энг кўп овоз олишга эришди.

Ютуғи хусусида Суюновнинг таассуроти қуйидагича бўлди:

- Бу мен учун катта соврин саналади. Ўз навбатида катта масъулият юклайдиган мукофот. Буни ўзимнинг ютуғим деб қабул қилмайман, бутун жамоанинг меҳнати катта. Фурсатдан фойдаланиб, жамоадошларим, мураббийлар, раҳбарият, ходимлар ва мухлисларга мавсум мобайнида бизни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман.