Клуб янгиликлари

Ёшлар дербисида голларга бой дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси 31-турда "Локомотив" билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйинда голли вазиятларни кўпроқ ёшларимиз содир этишган бўлса-да, мезбонлар ҳам таслим бўлишмади ва жуда ҳужумкор тарзда ўтган учрашувда голларга бой дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда Иброҳимов ва Маҳмудҳожиевнинг голларига мезбонлардан Эргашев ва Тиллабоев аниқ зарбалари билан жавоб қайтаришди.

Иккинчи бўлимда Собиржонов ва Иминов урган голлардан кейин ёшларимиз хотиржамликка берилишди. Натижада "Локомотив" Мўминқулов ҳамда Эргашевнинг тўплари ёрдамида яна мувозанатни тиклади. Шу тариқа қизғин баҳс 4:4 ҳисобида якунланди.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 4:4 (2:2)
Ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро).
"Локомотив": Нортожиев, Тиллабоев (Ҳ.Йўлдошев, 63), Эргашев, Адҳамзода (Баҳромов, 57), У.Абдуллаев, Погребняк, Шоғуломов (Фомин, 63), Жумабоев (Отамуродов, 46; Мўминқулов, 68), Бикмайкин (Абдуллажонов, 80), Исломов, Алижонов.
"Пахтакор": Ҳамроев, И.Йўлдошев, Эркинов, Салимов, Талхатов, Иминов, Маҳмудҳожиев, Собиржонов, Синдаров (Рамазонов, 75), Иброҳимов (М.Йўлдошев, 72), Абдураҳмонов (Азмиддинов, 51).
Голлар: Иброҳимов, 5 - 0:1. Эргашев, 24 - 1:1. Маҳмудҳожиев, 30 - 1:2. Тиллабоев, 45-пен - 2:2. Собиржонов, 53 - 2:3. Иминов, 70 - 2:4. Мўминқулов, 72 - 3:4. Эргашев, 82 - 4:4.
Огоҳлантиришлар: Жумабоев, 3. Абдураҳмонов, 12. Отамуродов, 59.