Клуб янгиликлари

Осиё Чемпионлар Лигасига 22 ноябрда қуръа ташланади

Клуб янгиликлари

22 ноябрь куни ОФК қароргоҳида ОЧЛнинг 2019 йилги мавсумига қуръа ташланади.

"Пахтакор" ОЧЛнинг келаси мавсумида иштирок этиш масаласини ҳал қилиб улгурган. Жамоамиз Суперлигада иккинчи  ўринни эгаллаган тақдирда мусобақани 2-саралаш босқичидан бошлайди. Бундай ҳолда 12 февраль куни Тошкентда Ироқнинг "Эйр Форс" клуби меҳмон бўлади. Ўйин ғолиби 19 февралда плей-офф баҳсида БААнинг "Наср" жамоаси меҳмони бўлади. Муваффақиятга эришган жамоа гуруҳ баҳсларига йўлланмани қўлга киритади ва "D" гуруҳида Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларига қарши курашади. Суперлигада чемпионликка эришган тақдиримизда "В" гуруҳида БАА, Саудия Арабистони ва плей-офф ғолибларидан бири билан тўқнаш келамиз.