Клуб янгиликлари

Футболчиларимиз терма жамоаларга чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг ўндан ортиқ футболчилари турли терма жамоалар йиғинларига таклиф этилди.

Элдор Суюнов, Владимир Козак, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов ва Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Австралияга жўнаб кетди. Улар 15 ноябрь куни Ливан, 20 ноябрда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик беллашувларида учун ташкил қилинган йиғинда қатнашишади. Терма жамоага чақирилган Фарруҳ Сайфиев ўнг болдир ошиқ бўғими боғламлари чўзилиши, Жасур Яхшибоев эса юқори болдир мушаклари жароҳати туфайли терма жамоа йиғинидан четда қолди.

Олимпия терма жамоаси билан БААдаги халқаро турнирда Умид Ҳамроев ва Ҳожиакбар Алижонов иштирок этади. Улар Япония, БАА ва Кувайт жамоалари билан ўйинларда майдонга тушишади.

Диан Талхатов, Алишер Салимов ва Шоҳрух Маҳмудҳожиев Тошкентда йиғин ўтказадиган олимпия терма жамоаси таркибига жалб этилган.

Марко Симич эса Черногория терма жамоаси сафида Европа Миллатлар Лигасида Сербия ва Руминия билан учрашувларда қатнашиш учун йиғинга жўнаб кетди.