Клуб янгиликлари

Бухорода йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 29-турида "Пахтакор" "Бухоро"ни 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўйинда яққол устунликка эришган жамоамиз мезбонларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 3-дақиқада Яхшибоев жарима зарбасини амалга оширгач, Симич тепган тўп Черанга теккан ҳолда дарвозага бориб тушди. Биринчи бўлим охирида Гонсалвеш икки тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Дастлаб Исмаэль Симичнинг тўп оширишидан унумли фойдаланган бўлса, сўнг бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилди.

60-дақиқада Безерра 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Шундан кейин хотиржамликка берилган жамоамиз икки гол ўтказиб юборди. Тўраев ва Шихов "Бухоро"нинг голларига муаллифлик қилишди. Ҳужумкорликни давом эттирган "Пахтакор" охирги 15 дақиқада 4 тўп фарқини тиклади. Аҳмедовнинг пасидан Сайфиев гол урган бўлса, захирадан туширилган Искандеров Безерранинг аниқ тўп оширишини муваффақиятли якунлади. Шундай қилиб, "Пахтакор" Бухорода 6:2 ҳисобида ғалабани нишонлади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 2:6 (0:3)
5 ноябрь. "Бухоро СМ" стадиони.
Ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент).
"Бухоро": Турсунбоев, Б.Омонов, А.Омонов, Шихов, Шодмонов, Муллажонов, Ҳасанов (Тўраев, 46), Исмоилов, Қаҳрамонов, Иброҳимов, Ларинов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец (Тожиев, 46), Симич, Шораҳмедов, Аҳмадов, Аҳмедов, Яхшибоев (Искандеров, 82), Черан, Гонсалвеш (Абдураҳимов, 76), Безерра.
Голлар: Черан, 3 - 0:1. Гонсалвеш, 35 - 0:2. Гонсалвеш, 40 - 0:3. Безерра, 60 - 0:4. Тўраев, 61 - 1:4. Шихов, 73 - 2:4. Сайфиев, 77 - 2:5. Искандеров, 90+4 - 2:6.
Огоҳлантиришлар: Иброҳимов, 9. Сайфиев, 45. Яхшибоев, 71. Тўраев, 79. Шодмонов, 82. Симич, 90. Эркинов, 90.