Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Бухоро"дан енгилишди

Клуб янгиликлари

29-турда "Пахтакор" ёшлар жамоаси Бухорода имкониятни бой берди.

Ёшлар лигасида иккинчи ўрин учун кураш олиб бораётган "Бухоро"га қарши учрашувда биринчи бўлимда йўл қўйилган қўпол хатолар йирик мағлубиятга сабаб бўлди. 9 ва 31-дақиқаларда ҳимоячилар хатосидан сўнг Тўраев икки бор Исоқовни доғда қолдирди. Бўлим тугаши арафасида Иброҳимов ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятларни содир этган бўлишига қарамай, ёшларимиз натижани ўзгартира олишмади. Шу тариқа баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (3:0)
"Бухоро": Насимов (Икромов, 90), Тўраев, А.Жўраев, Умуров (Сатторов, 76), Муҳиддинов (Ҳожиев, 89), Очилов (Тўхтамуродов, 87), Иброҳимов (Рамазонов, 76), Зайниддинов (Ҳотамов, 68), Қурбонов, Жумаев, Бозоров (Каримов, 72).
"Пахтакор": Исоқов, И.Йўлдошев, Эркинов, Салимов, Талхатов, Иминов, Маҳмудҳожиев (Ғанихонов, 72), Собиржонов (Г.Аҳмедов, 88), Синдаров (Эргашев, 88), Мухторов, Абдураҳмонов (М.Йўлдошев, 77).
Голлар: Тўраев 9, 31, Иброҳимов 42.
Огоҳлантиришлар: Мухторов, 54. Салимов, 85. Рамазонов, 90.