Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Охиригача курашда давом этишимизни кўрсатишни хоҳлаймиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи бугунги дерби арафасида беллашув тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.

- Биз чемпионатда курашни охиригача давом эттирамиз. Шу сабабли қолган ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга курашда давом этаётганимизни намойиш этишни хоҳлаймиз. Уларга қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб беришимиз даркор.