Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ушбу ўйинни бутун мавсум кутдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи Тошкент дербисидан аввал ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Чемпионатнинг энг муҳим ўйинлари бошланган ва бу янада кескин руҳга кириб бормоқда. "Локомотив" билан бу учрашувни бутун мавсум кутдик. Унда биз ўз футболимизни намойиш этишга интиламиз. Йигитлар бор маҳоратини кўрсатишга уринишади.