Клуб янгиликлари

Ўн бир тарбияланувчимиз ёшлар терма жамоасига чақирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол академиясининг 11 нафар тарбияланувчиси Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Испанияга жўнаб кетди.

Ёшлар термаси Испанияда 10 кун ичида Франция, Шотландия ҳамда Бельгия билан куч синашиб кўради. 10 октябрь куни Шотландия, 13 октябрда Бельгия ва 15 октябрь санасида Францияга қарши ўйинлар ўтказилади. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев "Пахтакор"га тегишли қуйидаги футболчиларни ушбу йиғинга жалб этган:

Ҳимоячилар - Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Суннат Ҳамиджонов.

Ярим ҳимоячилар - Бекзод Шамсиев, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Ҳожимат Эркинов, Руслан Розиев.
 
Ҳужумчилар - Абдулазиз Абдусаломов, Улуғбек Ҳошимов, Хушнуд Бозоров.