Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги тўпурарлари

Клуб янгиликлари

Ҳозиргача жамоамиз ўзи иштирок этаётган мусобақаларда рақиблар дарвозасини 60 бор ишғол қилиб улгурди.

Бунча гол 29 учрашувда урилган. Чемпионатда 25, кубокда 3 ва Чемпионлар лигасида бир учрашув ўтказилган. Голлар миқдори эса Суперлигада 44, кубокда 15 ва Чемпионлар лигасида биттани ташкил қилади.

Энг кўп тўп Исмаэль Гонсалвеш томонидан киритилган. У 15 марта рақиб дарвозабонларини доғда қолдирган. Тиаго Безерра ҳисобида 14 гол мавжуд. Машарипов ва Яхшибоевда эса 5тадан гол бор. Жами 15 нафар футболчи жорий мавсум ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган. 60 голдан 2тасини рақиблар ўз дарвозасига киритиб қўйган.

"Пахтакор" тўпурарлари билан танишинг:
15 - Исмаэль Гонсалвеш
14 - Тиаго Безерра
5 - Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоев
4 - Игорь Сергеев
3 - Фарруҳ Сайфиев, Жасур Ҳакимов
2 - Дилшод Раҳматуллаев
1 - Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Владимир Козак, Драган Черан, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Достон Иброҳимов.