Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 6 октябрда машғулотга қайтади

Клуб янгиликлари

"Металлург" билан беллашувдан кейин жамоа аъзоларига икки кунлик қисқа таътил берилди.

Машғулотлар 6 октябрь куни "Пахтакор" стадионида бошланади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига олти нафар футболчи жалб этилгани ҳақида хабар бергандик. Суюнов, Козак, Кримец, Шораҳмедов, Аъзамов ва Машарипов клуб ихтиёрига 17 октябрда қайтишади. Марко Симич эса Черногория терма жамоаси йиғинига чақирилган. У 7-15 октябрь кунлари терма жамоаси сафида бўлади.