Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бухоро". Тарихий учрашувлар

Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг "Бухоро"га қарши учрашувлари орасида бир нечаси алоҳида эътиборга арзийди.

2005 йилги мавсумда ўтказилган ҳар икки ўйин тарихдан ўзгача жой олган. 11 апрелда Бухородаги беллашувда тўқнашувлардаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" сафарда 8:0 ҳисобида зафар қучган. Анвар Солиев хет-трик, Вячеслав Пономарёв дублга эришган. Бахтиёр Ашурматов, Умид Исоқов ва Александр Гейнрих ҳисобига биттадан гол ёзилган. 

2005 йил
"Бухоро" - "Пахтакор" - 0:8
Голлар: Пономарёв 8, 86, Ашурматов 16, Исоқов 30, Солиев 54, 72, 82, Гейнрих 63.

Ўша йилнинг 2 ноябрида эса "Пахтакор" уйда "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтинчи бор чемпионликни нишонлаган. Сервер Жепаровнинг дубли ва Илҳом Суюновнинг голи "Шерлар"га ўша беллашувдан кейин чемпионликни тақдим этган.

2005 йил
"Пахтакор" - "Бухоро" - 3:0
Голлар: Жепаров 15, 88, Суюнов 34

2014 йил ҳам "Пахтакор" айнан бухороликларга қарши беллашувда 10-чемпионлигини тантана қилган. Тошкентдаги учрашувда 4:0 ҳисоби қайд этилган. Голлардан учтасини ҳамон жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар ургани эътиборга молик. Шу тариқа юбилей чемпионлик айнан "Бухоро"га қарши учрашувда нишонланган.

2014 йил
"Пахтакор" - "Бухоро" - 4:0
Голлар: Искандеров 3, Козак 32, Сергеев 35, Пардаев 67.