Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга интиламиз"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Намангандаги учрашувдан аввал фикрларини айтиб ўтди.

- Энди рақиб кимлигининг аҳамияти қолмади, чунки ҳал қилувчи босқич бошланмоқда. Бизни олдинда 10 финал ўйини кутмоқда. Ҳар бир жамоа унда ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга интилади. Ўйинлар янада шиддатли ўтишини кутяпман. Доимгидек "Пахтакор" чиройли ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилиш учун бор кучини ишга солади. Жамоа ҳамиша бунга интилади. Мақсадимиз ҳар бир беллашувда ғалаба қозониш. Наманганда ҳам буни уддалаймиз деган умиддаман.