Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Навбаҳор" билан ўйинга ҳозирликни якунлади

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 23-турда "Навбаҳор" билан ўйиндан аввал Наманганда машғулот ўтказишди.

Бугун туш маҳалида Наманганга етиб келган "Пахтакор" ўйиндан олдинги машғулотини учрашув бўлиб ўтадиган стадионда ўтказди. Бир соатча давом этган машғулотда мураббийлар штаби ихтиёридаги футболчилар турли машқларни бажаришди. Дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар жамоамиз сафида йўқ.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 14 сентябрь куни "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади.