Клуб янгиликлари

Футзалчиларимизда йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 14-тур дастлабки ўйинида "Навбаҳор"дан 3:0 ҳисобида устун келди.

Учрашув жамоамиз устунлигида остида кечди. Ўйин бошида Чориев аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Бўлим охиригача футзалчиларимиз бир неча марта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида яна Чориев гол муаллифига айланди. 38-дақиқада эса меҳмонлар ўз дарвозаларини ишғол қилишди. Шу тариқа "Пахтакор" 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Бугун соат 15:00да "Ёшлик" залида иккинчи беллашув бошланади.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 3:0 (1:0)
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Ирсалиев, Фахриддинов, Чориев, Иброҳимов.
Захира: Файзуллаев, Зайниддинов, Шавкатов, Мирҳамидов, Ражабов, Элибоев, Зоиров.
Голлар: Чориев, 3 - 1:0. Чориев, 31 - 2:0. Исоқов, 38-авт - 3:0.