Клуб янгиликлари

Назорат ўйини: "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 3:1

Клуб янгиликлари

Жамоамиз назорат беллашувида "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратди.

"Жар" стадионида ўтган учрашувда "Пахтакор" баҳс охирларида киритилган тўплар эвазига ғалаба қозонди. Дастлаб Машарипов тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаб ҳисобни очган бўлса, бунга жиззахликлар Норхоновнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлимда захирадан туширилган Яхшибоев 87-дақиқада рақиб ҳимоячисини алдаб ўтган ҳолда дарвозани ишғол қилди. 89-дақиқада эса Алижонов ўйинга якуний нуқтани қўйди.

"Пахтакор" Суперлига 23-тур учрашувини Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Эртадан бошлаб мазкур ўйинга тайёргарлик давом эттирилади.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:1 (1:1)
"Пахтакор": Лобанов (Исоқов, 90), Салимов (Иминов, 90), Аъзамов (Асқаров, 72), Тожиев, Алижонов, Аҳмадов (Искандеров, 72), Раҳматуллаев (Аҳмедов, 69), Машарипов (Яхшибоев, 69), Черан (Абдураҳимов, 69), Безерра (Собиржонов, 81), Гонсалвеш (Иброҳимов, 72).
Голлар: Машарипов, 3 - 1:0. Норхонов, 6 - 1:1. Яхшибоев, 87 - 2:1. Алижонов, 89 - 3:1.