Клуб янгиликлари

"Пахтакор" машғулотларга қайтди

Клуб янгиликлари

Бир неча кун дам олган футболчилар икки кундан буён машғулотларда иштирок этишмоқда.

"Жар" стадионида асосий таркибнинг ўн нафар вакилисиз машғулотлар давом эттирилмоқда. Улар миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларига жалб этилган. Тез орада Марко Симич ҳам Черногория терма жамоаси сафига жўнаб кетади. Жамоамиз тўлиқ таркибда фақат 12 сентябрдан бошлаб машғулотлар ўтказади.