Клуб янгиликлари

Футболчиларимиз халқаро учрашувларга жалб этилди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор"нинг ўндан ортиқ футболчиси ФИФА кунлари ва Осиё ўйинлари сабабли терма жамоалар таркибига чақирилган.

Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Егор Кримец ва Игорь Сергеев Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида йиғинда қатнашмоқда. Термамиз 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон билан майдонга тушади. Аъзамов кеча кичик жароҳат сабабли терма жамоа лагерини тарк этди.

Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев ва Жалолиддин Машарипов олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида қатнашишмоқда. 27 август куни улар Жанубий Кореяга қарши чорак финалда ўйнашади.

Марко Симич эса Черногориянинг 2-11 сентябрь кунлари ўтадиган йиғинига таклиф олган. У "Миллатлар Лигаси" доирасида Руминия ва Литвага қарши кечадиган беллашувлар учун Черногория футбол федерацияси томонидан чақирув олди.