Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Қўқонда машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" 21-турда "Қўқон-1912" билан сафардаги учрашув арафасида Қўқонда машғулот ўтказди.

Машғулотда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча футболчи бир соатча вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.

"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 12 август куни "Марказий" стадионда соат 18:30да бошланади.