Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" жамоаси хотираси ёдга олинди

Клуб янгиликлари

Бугун эрталабдан 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган 17 нафар пахтакорчилар хотирланди.

Дастлаб ўзбек футболи жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди ва унда авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган марҳумлар эсга олинди.

“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар дунёдан кўз юмган жамоа аъзолари шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди. Ёдга олиш тадбирларида клуб раҳбарияти, марҳумларнинг оила аъзолари ва дўстлари, ЎФА ва ПФЛ масъуллари, мухлислар, турли клублар вакиллари иштирок этишди.

"Пахтакор-79" хотираси қалбимизда абадий яшайди. "Пахтакор" футбол клуби уларни доим ёд этади!