Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Бизга иккинчи гол етишмади"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи дербидан кейин ўз фикрларини матбуот анжуманида билдирди.

- Ўйин босим остида кечди. Бугун энг кучли жамоалар тўқнаш келишди. Умуман олганда, жуда яхши баҳс бўлди. Қарши ҳужумлар ҳам кўп бўлди. Мухлислар чиройли футбол томоша қилишди.

Ҳакамларга изоҳ бермайман. Улар жаҳон юлдузлари иштирокидаги ўйинларни бошқаришган. Бугунги баҳсда иккинчи гол бизга камлик қилди. Олтин очколар чемпионатда барчасини ўзгартириб юборади.

Жамоамиз ҳужумчиларидан кўпроқ гол истайман. Мухлислар ҳам ўз навбатида улардан кўп голлар, ғалабалар кутишади.