Клуб янгиликлари

Ёшлар дербисида ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари ғалабали одимни давом эттиришмоқда.

"Локомотив"га қарши кечган беллашувда хавфли вазиятлар жуда кўп содир бўлмади. Жамоалар ҳимояда анча яхши ҳаракат қилишди. Асосан олис масофадан берилган зарбалар кўпроқ учради. Ўйиндаги ягона гол захирадан туширилган Эркинов томонидан урилди. 70-дақиқада рақиб посбони билан яккама-якка чиққан ёш ҳужумчи дарвозани аниқ ишғол қилди. Ушбу тўп жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:0 (0:0)
Ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
"Пахтакор": Лобанов, Азмиддинов, Салимов, Талхатов, Иминов (Мухторов, 90+2), Маҳмудҳожиев (Рамазонов, 90), Иброҳимов, И.Йўлдошев, Асқаров, Одилов (Эркинов, 46), М.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 71).
"Локомотив": Икромов, Тиллабоев (Фомин, 61), Адҳамзода, Ҳамроев, Эргашев, Жумабоев (Исломов, 78), Бикмайкин (Юнусов, 73), Абдуллаев, Омонов (Х.Йўлдошев, 81), Иброҳимов (Абдураҳмонов, 63), Алижонов.
Гол: Эркинов, 70 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Жумабоев, 5. Алижонов, 20. Ҳамроев, 56. Асқаров, 61. Фомин, 67. Эргашев, 76. Абдуллаев, 86.
Четлатиш: Азмиддинов, 76.