Клуб янгиликлари

"Пахтакор" дербида сариқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари
"PEPSI Суперлига"нинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари учрашувидан олдин бугун ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар - жамоаларга шароитлар, мухлисларнинг ташрифи, учрашувдаги хавфсизлик, майдон сифатини яхшилаш ва бошқа ҳолатлар комиссар  ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Дарвозабонимиз яшил рангли либосда ўйнайди. Меҳмонлар эса қизил рангли либосдан фойдаланадиган бўлишди.