Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Бизни қизиқарли учрашув кутмоқда"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" бош мураббийи Намангандаги учрашув олдидан бўлажак ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Бу ерда стадионда ҳамиша ажойиб муҳит кузатилади. Мухлислар билан тўлган ҳолатда футбол ўйнаш ҳар доим қизиқарли. Бу футболчиларга ҳам қўшимча куч, ҳиссиётлар тақдим этади. "Навбаҳор" яхши ўйин намойиш қиладиган жамоа. Улар ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишади. Қолаверса, кейинги босқичда очко берадиган учрашувлар кўпроқ аҳамият касб этади. Ҳозир ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозониш учун боримизни бериш ҳақида ўйлаяпмиз.