Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши оқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

"PEPSI Суперлига"нинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари учрашувидан олдин бугун ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар - жамоаларга шароитлар, мухлисларнинг ташрифи, учрашувдаги хавфсизлик, майдон сифатини яхшилаш ва бошқа ҳолатлар комиссар Маъмур Саидқосимов ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда оқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Дарвозабонимиз яшил рангли либосда ўйнайди. Мезбонлар эса қизил рангли либосдан фойдаланадиган бўлишди.