Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Навбаҳор" билан ўйинга ҳозирликни бошлади

Клуб янгиликлари

"Металлург" билан учрашувдан кейин бир кун дам олган жамоа кеча "Жар" стадионида машғулотларга қайтди.

"Жар" стадионида тикланиш машқлари ўтказилди. Асосий таркибда ҳаракат қилган футболчилар машғулот якунида енгилроқ юкламаларни олишди. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда шуғулланишди. Бу сафар жамоамизда дискваликация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас. Асосий жамоанинг барча аъзолари "Навбаҳор"га қарши учрашувда майдонга тушиш учун тайёр ҳолатда туришибди.