Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" билан ўйинни Наваф Шукрулла бошқаради

Клуб янгиликлари

PEPSI Суперлиганинг 19-турида "Навбаҳор"га қарши сафардаги учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ушбу ҳакам "Пахтакор" иштирокидаги учрашувларни икки марта бошқарган. Осиё Чемпионлар лигаси доирасида 2012 йил Қатарда ўтказилган "Ал Араби" - "Пахтакор" учрашувида жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2016 йил Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" билан беллашувда 1:4 ҳисобида имконият бой берилган.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 28 июль, шанба куни соат 20:00да бошланади.

“НАВБАҲОР” — “ПАХТАКОР”
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн).
Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн).