Клуб янгиликлари

Азим Аҳмедов: "Қийин ўйинда ғалаба қозондик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Металлург" билан учрашувдан сўнг беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Ўйин қийин ўтди. Учрашувга кўрилган яхши тайёргарлик натижасида ғалаба қозондик. Мураббийларимизнинг танлаган тўғри тактикаси иш берди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг кўмагисиз ғалаба қозониш қийин иш. Кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.