Клуб янгиликлари

Ёшларимизда ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари

"Металлург"дан устун келган "Пахтакор" ёшлари пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Ўйин бошидан ташаббусга эришган ёшларимиз 7 дақиқа ичида рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Дастлаб Азмиддинов бурчак зарбасидан сўнг гол урган бўлса, 7-дақиқада Маҳмудҳожиевнинг пасидан сўнг Сергеев бирга-бир вазиятда иккинчи тўпни киритди. 45-дақиқада Игорь яна шундай ҳолатда гол урди. Яна рақиб посбони билан яккама-якка чиққан Сергеев осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар битта жавоб голи уришди. 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан ёшларимиз пешқадамликни давом эттиришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 3:1 (3:0)
Ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро).
"Пахтакор": Лобанов, Азмиддинов, Салимов, Талхатов, Иминов (Бозоров, 89), Маҳмудҳожиев, Собиржонов (Йўлдошев, 86), Абдураҳимов (Эргашев, 66), Асқаров (Рамазонов, 87), Сергеев (Эркинов, 66), Г.Аҳмедов (Мухторов, 90).
"Металлург": Қобулжонов (Тўйчиев, 46), Содиқов, Ғуломов, Ботиров, Турғунбоев, Олимов (Сатторов, 70), Қудратиллаев (Абдусатторов, 46), И.Йўлдошев (Соатов, 59), Ғофурбеков, Жўраев, Абдураҳмонов.
Голлар: Азмиддинов, 3 - 1:0.Сергеев, 7 - 2:0. Сергеев, 45 - 3:0. Абдусатторов, 64 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Қудратиллаев, 20. И.Йўлдошев, 55. Абдусатторов, 72. Ғуломов, 73. Эркинов, 84. Сатторов, 88.