Клуб янгиликлари

Навоийда иродали ғалаба

Клуб янгиликлари

"Қизилқум" меҳмони бўлган "Пахтакор" сафардан иродали ғалаба билан қайтди.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Мезбонлардан Нагаев, жамоамиздан Симич, Козак ва Безерранинг зарбалари ёдда қолди. Ўша вазиятларда тўп дарвозага аниқ етиб боргани йўқ. Козакнинг уринишидан сўнг тўпни Черемисин эгаллаб олишга эришди.

Иккинчи бўлим бошида Суюнов уч бор маҳоратини намойиш этди. Григалашвили, Нагаев ва Бойдуллаевнинг аниқ зарбалари Элдор қайтариб юборди. Жамоаларнинг ҳужумкорлиги ортиб бориб, 75-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Безерра тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйгач, Нагаев боши билан аниқ зарба йўллади - 1:0.

Ўйин якунида катта куч билан олдинга ташланган "Шерлар" икки тўп киритишга эришишди. Дастлаб Яхшибоев ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади. Қўшиб берилган 4-дақиқада эса бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Аъзамов ошириб берган тўпни Безерра яқин масофадан дарвозага йўллади - 1:2.

Иродали ғалабани қўлга киритган "Пахтакор" пешқадамлик қилишни давом эттирмоқда.

"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:0)
18 июль. Навоий. 7558 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, Р.Шояхметов, Ҳ.Шодмонов, Ш.Ражабов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Қизилқум": Черемисин, Бойдуллаев, Усмонов (Саноев, 83), Қамбаров, Геворкян, Убайдуллаев, Жўраев, Григалашвили, Бойматов, Нагаев (Йованович, 78), Мустафоев (Рустамов, 64).
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев (Искандеров, 79), Машарипов, Черан (Сергеев, 70), Безерра, Гонсалвеш (Яхшибоев, 59).
Голлар: Нагаев, 75 - 1:0. Яхшибоев, 90 - 1:1. Безерра, 90+4 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев, 37. Раҳматуллаев, 67. Симич, 90.