Клуб янгиликлари

Чиройли голлар ғалаба келтирган ўйин

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 16-турида "Пахтакор" "Бухоро"дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Ўйинни ташаббус билан бошлаган жамоамиздан дастлабки дақиқаларда Машарипов ва Безерранинг уринишлари ёдда қолди. 15-дақиқада Суюнов рақибларнинг икки аниқ зарбасини кетма-кет қайтариб қолди ва муқаррар голдан жамоамизни қутқарди. 33-дақиқада Безерра учрашувда ҳисобни очди. Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан сўнг Тиаго тўпни дарвозанинг яқин юқори бурчагига жойлади - 1:0.

39-дақиқада "Пахтакор"да дебютини ўтказган Черан пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилишни давом эттирган жамоамиз иккинчи тўпни рақиб дарвозасига киритди. Козак чап қанотдан тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади. Шундай қилиб, "Пахтакор" 15 учрашувда 33 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 2:0 (1:0)
8 июль. "Пахтакор" стадиони. 7557 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, Р.Фозилов, А.Эргашев.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Сайфиев, 89), Раҳматуллаев (Аҳмадов, 85), Иброҳимов (Яхшибоев, 73), Черан, Машарипов, Безерра.
"Бухоро": Турсунбоев, Б.Омонов, А.Омонов, Саломов (Баҳодиров, 86), Филипосян, Муллажонов, Ҳасанов, Исмоилов, Бердимуродов, Чемиртан (Эркинов, 62), Ибрагимов (Қаҳрамонов, 56).
Голлар: Безерра, 33 - 1:0. Козак, 83 - 2:0.
Фойдаланилмаган пенальти: Черан, 39.
Огоҳлантиришлар: Б.Омонов, 12. Муллажонов, 38. Саломов, 45+1. Козак, 90+3.