Клуб янгиликлари

Ёшларимиз "Бухоро"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Клуб янгиликлари
Учрашувда ёшларимизнинг устунлиги кўзга ташланиб турди. Уюштирилган ҳужумлар биринчи бўлим охирида самара келтирди. 43-дақиқада Алижонов рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлардан Жумаев майдондан четлатилгач, янада кўпроқ ташаббусга эришган жамоамиз яна икки гол урди. Дастлаб Собиржонов рақибларни алдаб ўтиб, чиройли тўп муаллифи бўлди. Учинчи гол Маҳмудҳожиев томонидан яккама-якка ҳолатда урилди. Шу тариқа ёшларимиз пешқадамликни давом эттиришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 3:0 (1:0)
Ҳакам: Аҳмад Эргашев (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов (Эргашев 64), Азмиддинов (Мухторов, 81), Эркинов (Бозоров, 86), Салимов, Талхатов, Иминов (Маҳмудҳожиев, 46), Собиржонов, Асқаров (Йўлдошев, 84), Азимов, Абдураҳмонов (Рамазонов, 81).
"Бухоро": Насимов, Тимуров, Жўраев, Муҳиддинов, Очилов, Олимов, Зайниддинов, Қурбонов, Жумаев, Бозоров, Шодмонов.
Голлар: Алижонов, 43 - 1:0. Собиржонов, 68 - 2:0. Маҳмудҳожиев, 90+1 - 3:0.
Четлатиш: Жумаев, 49.