Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Бухоро" ўйинини Ҳасан Рўзиев бошқаради

Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг 16-турдаги учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

"Бухоро" билан ўтадиган ўйин расмийларини ПФЛ эълон қилди. Ҳасан Рўзиевга қанотларда Расул Фозилов ва Олим Абдувосилов ёрдам беради. Рўзиев ҳозирча чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги уч учрашувда ҳакамлик қилган. Улар икки ғалаба ва дуранг билан якунланган.

"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги беллашув 8 июль куни "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" – "БУХОРО"
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Олимжон Абдувасилов (Тошкент), Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Комиссар: Шерзод Ражабов.