Клуб янгиликлари

U-18 жамоалари чемпионати: "Пахтакор" пешқадам

Клуб янгиликлари

Биринчи марта ўтказилаётган U-18 жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида жамоамиз пешқадамлик қилмоқда.

Ҳозиргача Сергей Токов бошчилик қилаётган жамоамиз 6 беллашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Ёш футболчиларимиз 6 ўйиннинг 5тасида рақибларни йирик ҳисобда доғда қолдиришгани эътиборга молик. Рақиблар дарвозаси 25 марта ишғол этилиб, 2 бор тўп ўтказиб юборилган. Яқин таъқибчи "Локомотив" ҳисобида 15 очко мавжуд.

1-тур
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 6:0
2-тур
"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 1:7
3-тур
"Пахтакор" - АГМК - 3:0
4-тур
"Пахтакор" - "Нефтчи" - 3:0
5-тур
"Бухоро" - "Пахтакор" - 1:5
6-тур
"Пахтакор" - "Қизилқум" - 1:0