Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Бухоро" билан ўйинга ҳозирликни бошлади

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" мавсумнинг иккинчи қисмини 8 июль куни Тошкентда "Бухоро"га қарши учрашув билан бошлайди.

Туркиядаги йиғиндан қайтиб келгач, бир кун дам олган "Шерлар" душанба кунидан "Жар" стадионида машғулотларга қайтишди. 

Кечадан "Бухоро" билан ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўриш бошланди. Жамоамизнинг янги аъзоси Драган Черан машғулотларда иштирок этмоқда. Жароҳатланган футболчилар таркибда йўқ.

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашуви 8 июль куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.