Клуб янгиликлари

Қибрайда Ёшлар кунига бағишланган байрам ўтказилди

Клуб янгиликлари
Қибрайдаги стадионда Ёшлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

"Пахтакор" футбол клубига қарашли Қибрайдаги стадионда ўтган тадбирда эстрада юлдузлари ва ёш иқтидорлар ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Шу куни турли йўналишларда фаол спортчи ёшлар совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимияти ва Ўзбекистон Ёшлар Итиифоқидан масъул ходимлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 30 июнь Ёшлар куни байрами сифатида нишонлаш таклифи киритилган ва кейин бу Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинганди.