Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида яна йирик ғалаба

Клуб янгиликлари

Туркиядаги йиғинни жамоамиз Камеруннинг "Коломбе" клубига қарши назорат беллашуви билан якунлади.

Учрашув жамоамизнинг тўлиқ устунлигида остида кечиб, "Пахтакор" рақиб дарвозасини жавобсиз 6 марта ишғол қилишди. Ўйинда Черан хет-трик, Козак дубл қайд этишга эришди. Яна бир тўп Гонсалвеш ҳисобига ёзилди. Шу тариқа Туркия йиғинида Уммон олимпия термаси 4:0, "Коломбе" эса 6:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

"Пахтакор" 1 июль куни Туркиядан Тошкентга қайтиб келади ва 8 июлда "Бухоро" билан кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиради.

"ПАХТАКОР" - "КОЛОМБЕ" - 6:0
"Пахтакор": Суюнов (Лобанов, 46), Козак (Салимов, 60), Симич (Тожиев, 60), Аъзамов (Кримец, 60), Шораҳмедов (Сайфиев, 46), Аҳмедов, Раҳматуллаев (Аҳмадов, 46), Машарипов, Черан (Искандеров, 60), Иброҳимов, Гонсалвеш.
Голлар: Гонсалвеш 8, Черан 14, 23, 39, Козак 20, 39.