Клуб янгиликлари

Жасур Яхшибоевни табриклаймиз!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчиси Жасур Яхшибоев бугун 21 ёшни қарши олди.

Фаолиятини клуб академияси тизимидан бошлаб давом эттириб келаётган Жасур жамоамиз асосий таркибидан муқим ўрин олишга интилмоқда. У "Пахтакор" футбол клубининг охирги йиллардаги энг яхши тарбияланувчиларидан биридир.

Яхшибоевни туғилган куни билан табриклаб, унинг келгуси фаолияти ва ҳаётида янги ютуқлар тилаб қоламиз. Жамоамиз билан янги муваффақиятларга эришишига тилакдошмиз.

Туғилган кун билан, Жасур!