Клуб янгиликлари

Ёшларимиз якка пешқадамга айланишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари 15-турда "Нефтчи"дан 2:1 ҳисобида устун келишди.

Учрашувда рақибга қараганда кўпроқ вазиятларни юзага келтирган жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакимов биринчи бўлим охирида бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланган бўлса, иккинчи бўлим бошида Маҳмудҳожиев бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Кейинчалик мезбонлар бунга бир тўп билан жавоб қайтаришди.

Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари ёзги танаффусга яққол пешқадам сифатида йўл олишди.

“Нефтчи” – “Пахтакор” - 1:2 (0:1)
Голлар: Отабек Аҳмаджонов – Жасур Ҳакимов, Шохрух Маҳмудхўжаев.
“Нефтчи”: Раҳмонов, Қобулов, Солижонов, Ваҳобов, Абдухамидов, Мамасолиев, Маназаров, Ғойибжонов, Исмоилжонов, Маматов, Рашидов.
“Пахтакор”: Ҳамроев, Мухторов, Салимов, Собиржонов, Ҳакимов, Маҳмудҳожиев, Иминов, Асқаров, Т.Эргашев, Йўлдошев, Абдураҳмонов.
Захира: Исоқов, Жўраев, Ҳ.Эркинов, Саидазимов, Г.Аҳмедов, Ғанижонов, И.Йўлдошев.