Клуб янгиликлари

"Ифтихор" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" билан тўқнаш келади.

Фарғонада ўтказилиши белгиланган учрашув "Ифтихор" жамоаси мурожаати сабабли Тошкентда, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Бугунги ўйин соат 19:01да бошланади. Ушбу жамоалар илк бор тўқнаш келишади.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубогида энг кўп ғолиб бўлган жамоа ҳисобланади. Жамоамиз 11 бор ушбу мусобақада зафар қучишга муваффақ бўлган. "Ифтихор" эса катта мақсадлар сари ташкил этилган янги клуб саналади. Бугунги беллашувда ушбу жамоа билан яқиндан танишиб олиш учун кўпчиликда имконият бўлади.