Клуб янгиликлари

“Навбаҳор” билан ўйинга ҳозирлик кўриш якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 8-турда "Навбаҳор" билан учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

Машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги беллашув 25 апрель куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.