Клуб янгиликлари

Футболчилар халқаро ўйинларни якунлашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аъзолари терма жамоалар сафида учрашувлар ўтказишди.

Миллий терма жамоамиз Марокаш билан сафарда ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Беллашув 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов ва Жалолиддин Машарипов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур Яхшибоев захирадан беллашувга қўшилди.

Ҳожиакбар Алижонов олимпия терма жамоасига Кенияни 1:0 ҳисобида иккинчи тўқнашувда мағлубиятга учратишга ёрдам берди.

Марко Симич Туркияга қарши учрашувда Черногориянинг 2:2 натижаси қайд этишига ҳисса қўшди. У 90 дақиқа давомида терма жамоаси сафида майдонда ҳаракат қилди.

Исмоил Гонсалвеш Гвинея-Биссау таркибида Францияда Конго-Браззавил термаси билан учрашувда 73 дақиқа ўйнади. Баҳс 2:0 ҳисобида конголиклар ютуғи билан тугади.