Клуб янгиликлари

Ёшларимиз АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этишди

Клуб янгиликлари

3-турда "Пахтакор" ёшлар жамоаси АГМКдан 4:0 ҳисобида устун келди.

Биринчи бўлимда ташаббусга эришган ёшларимиз ўйин тақдирини 35 дақиқа ичида ҳал этишга улгуришди. 15-дақиқада Маҳмудҳожиев аниқ зарбаси билан ўйинда ҳисобни очиб берди. 23-35 дақиқаларда жамоамиз уч тўп киритишга эришди. Собиржонов, Маҳмудҳожиев ва Синдаровнинг голлари ҳисоб 4:0га етишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда жамоалар тўп киритишмади. Ёшларимиз мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:0 (4:0)
Ҳакам: Суннат Абдураҳмонов.
"Пахтакор": Ҳамроев (Исоқов, 57), Алижонов (Азмиддинов, 77), Ҳасанов, Саидазимов (Иминов, 73), Собиржонов (Эркинов, 73), Маҳмудҳожиев (Абдураҳмонов, 73), Синдаров, Асқаров, Иброҳимов (Жўраев, 73), Андреев, Аҳмадов (Ҳ.Йўлдошев, 73).
АГМК: Зиёвиддинов, Алакулов, Муҳаммаджонов, Мурзоев (Абдулҳамидов, 46), Имомов (Иноятов, 63), Ш.Умаров, Рихсибоев (Шарипов, 46), Бердиқулов, Мирюсупов, Ж.Умаров, Нўъмонов (Раҳматуллаев, 46).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 15 - 1:0. Собиржонов, 23 - 2:0. Маҳмудҳожиев, 25 - 3:0. Синдаров, 35 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Ш.Умаров, 12. Саидазимов, 19. Рихсибоев, 38. Абдунабиев, 85.